Е-9 визаси билан 94 нафар юртдошимиз ишлаш мақсадида Корея Республикасига ташкилий тарзда етиб борди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Юртдошларимиз Инчон халқаро аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси ва Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати вакиллари томонидан кутиб олиниб, карантин ўташ манзилларига кузатиб қўйилди.
Таъкидлаш жоиз, карантинга оид янги тартибга мувофиқ ушбу юртдошларимиз қисқартирилган 7 кунлик карантиндан сўнг иш жойларига етиб боришлари режалаштирилган.






