АсосийJamiyat

Мактабларда III чорак қачон якунланиши ҳақида маълумот берилди

'Мактабларда III чорак қачон якунланиши ҳақида маълумот берилди'ning rasmi

Республикамиз умумтаълим мактаб ўқувчилари учун III чоракнинг сўнгги куни 19 мартга тўғри келди. Яъни, шу куни дарс машғулотлари тўлиқ олиб борилади. Баҳорги таътил 21 мартдан бошланади ва 7 календарь кун давом этади.  Бу ҳақда Халқ таълим вазирлиги томонидан хабар берилди.

 IV чорак дарслари эса 28 март кунидан бошланади.

Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, мактабларда баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб, 7 календарь кун давом этиши белгиланган.

    Бошқа янгиликлар