Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Элчихонаси вақтинча Львов шаҳрида кўчирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг ахбороти жойлаштирилди.
Элчихона дипломатлари томонидан мунтазам равишда Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда. Украинанинг турли ҳудудларида жойлашган ватандошлар билан доимий алоқалар ўрнатилган.
Элчихонанинг электрон почта манзили: embassy@uzbekistan.org.ua.






