“Микрокредитбанк” АТБ Қумқўрғон филиали собиқ ходими Ш.А. “С.М.” МЧЖ раҳбари М. томонидан жиноят иши бўйича етказилган зарарни қоплаш учун топширилган 86,7 млн сўмнинг 56,7 млн сўмини кирим қилиб, қолган 30 млн сўмини ўзлаштириб, тадбиркорга сохта квитанция тақдим қилган. Бундан ташқари, у фуқаро Б.нинг номига имтиёзли кредит ажратишга эришиб, 24,5 млн сўм кредит маблағини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






