Ижтимоий тармоқда "Газ-5307" русумли автомобиль ҳайдовчиси, транспорт воситасининг орқа қисмига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган ёритувчи қурилмаларни ўрнатиб, тунги вақтда, йўлда бошқа ҳайдовчиларга ушбу чироқларни ёқиб ҳалақит бераётганлиги акс этган видео тарқалди. Ҳодисага ЙҲХББ изоҳ берди.
Видео юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ушбу "Газ-5307" автомобиль ҳайдовчиси, 1999 йилда туғилган А.А.га нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома тузилди.






