1

Экспертлик сўрови: Ўзбекистон жамоатчилиги бутун дунёда тинчлик бўлишини истайди (фото)

ИҚТИСОДИЁТ 18.03.2022, 20:53
Экспертлик сўрови: Ўзбекистон жамоатчилиги бутун дунёда тинчлик бўлишини истайди (фото)

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ўзбекистон жамоатчилигининг тинчлик қадриятига бўлган муносабати даражасини аниқлаш мақсадида экспертлик сўровини ўтказди.  

Унда 720 киши — ҳудудларда ташкил этилган мустақил мониторинг ва баҳолаш жамоатчилик гуруҳлари аъзолари, ННТлар раҳбарлари ва фаоллари, бизнес, академик ҳамжамият ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Иштирокчилар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан бирдек қамраб олинди.   

Натижалар таҳлили шуни кўрсатдики, ҳарбий ҳаракатлар ўзбекистонликларда қайғу ва қўрқувни уйғотади.

Ўзбекистоннинг фаол жамоатчилиги нафақат ўз юртида, балки бутун дунёда тинчлик бўлишини ёқлайди. Сўровнинг аксарият иштирокчилари, яъни 672 нафари ёки 93,3 фоизи “Мен бутун дунёда тинчлик бўлишини истайман” жавобига тўлиқ қўшилган. Қатнашчиларнинг 27 нафари (3,8 фоиз) Ўзбекистонда, 21 нафари (2,9 фоиз) Марказий Осиёда тинчлик бўлишини истайди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1