1

Мексикада автобус йўловчилари талончини уриб ўлдиришди

ДУНЁ 13.06.2016, 10:22
Мексикада автобус йўловчилари талончини уриб ўлдиришди

Мексикада уч эркак автобус йўловчиларини тунамоқчи бўлишди, аммо улар омадсизликка учради, уларнинг иккитаси ҳалок бўлди, бири эса қўлга олинди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.  

Воқеа 12 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 10.00 да юз берган. Пачука шаҳридан Мехико томон йўл олган йўловчиларга тўла автобусни уч босқинчи эркак тўхтатиб, йўловчилардан пулларини, қимматбаҳо буюмларини топширишни талаб қилган. Жиноятчилардан бири йўловчиларни қўрқитиш мақсадида тепага қараб ўқ узган, аммо ўқ автобус томига урилиб, қайтиб жиноятчилардан бирига теккан ва у воқеа жойида ҳалок бўлган. Шундан кейин автобусда ўтирган 30 га яқин йўловчи ўқ узган жиноятчига ташланиб, калтаклаб ўлдиришган. Учинчи жиноятчи ҳам тан жароҳати олган. Воқеа жойига етиб келган полициячилар тирик қолган жиноятчини қўлга олишган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1