Наврўз байрами шодиёнаси вилоятимиз бўйлаб кенг тарзда нишонланди.
Жумладан, Сирдарё вилояти Боёвут туманида ҳам байрам сайли барчани диққат марказида бўлди. Айниқса, туманнинг 4-сектор "Олмазор" маҳалласидаги байрам шодиёнасида туман ҳокими Дилфуза Уралова барчани ҳайратга солди.
Ҳоким урчуқда ип йигириши билан сайлга келганларни диққат марказида бўлди ҳамда йиғилганларнинг олқишларига сазовор бўла олди. У ип йигиришда ёши катта момоларимизга ҳам мастер-класс ўтказиб берди.






