Бундан бир ҳафта илгари Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида бир гуруҳ террорчилар томонидан қурол-яроғ дўконига, ҳарбий қисмга ҳужум уюштирилган эди.
Бунинг оқибатида шаҳардаги террорчилик хавфи “қизил” даражада деб белгиланиб, кейинроқ эса “сариқ” даражага туширилган эди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.
Якшанба куни ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари 2 июнь куни Ақтўбеда рўй берган терактга алоқадор бўлган қидирувдаги энг сўнгги уч кишини қўлга олди.