1

Қашқадарёдаги мактабда байрамда рақс тушаётган қиз ҳушидан кетиб, вафот этди

ЖАМИЯТ 24.03.2022, 13:35
Қашқадарёдаги мактабда байрамда рақс тушаётган қиз ҳушидан кетиб, вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё виилояти Миришкор туманидаги мактабда байрам тадбирида рақс тушаётган ўқувчи қизнинг ҳушидан кетгани ва вафот этгани ҳақида видеохабарлар тарқалди. 

Халқ таълими вазирлиги Матбуот котиби Лайло Рустамова ўқувчи қизнинг вафот этганлиги юзасидан дастлабки маълумот тақдим этди. 

Олинган маълумотларга кўра, вафот этган қиз 2005 йилда туғилган бўлиб, Миришкор туманидаги 33-мактабнинг 10-синфида таҳсил олган. У болалигидан тутқаноқ (эпилепция) билан хасталанган бўлган. Ўқувчини ҳушидан кетиш ҳолати кузатилган вақтида мактаб маъмурияти томонидан Шошилинч тез тиббий ёрдамга мурожаат қилинган.

Ҳозирда тегишли органларнинг масъуллари томонидан ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1