1

Андижонда электр тарқатиш жавони ёниб кетди

ЖАМИЯТ 25.03.2022, 13:37
Андижонда электр тарқатиш жавони ёниб кетди

Бугун, 25 март куни соат 09:14 да Андижон вилояти Андижон тумани “Гузар” МФЙ Мактаб кўчасида жойлашган туман электр тармоқлари корхонасига қарашли электр тарқатиш жавонида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 09:21 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 09:23 да қуршаб олинган ва соат 09:28 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида электр тарқатиш жавони тўлиқ ёниб зарарланган.

Ёнғиннинг сабаби электр тарқатиш жавонида юкламанинг ортиши натижасида содир бўлганлиги тахмин қилинмоқда.

Ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1