1

Инҳа университетида янги факультет очилади

ЖАМИЯТ 16.06.2016, 10:38
Теглар: Университет
Инҳа университетида янги факультет очилади

Алоқа тарихи музейида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг янги факультети очилишига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. 

Янги факультет логистикани бошқариш бўйича ахборот тизимларини яратиш ва соҳага татбиқ этиш, логистика компанияларини ташкил этиш ва бошқариш бўйича мутахассислар тайёрлайди.

Анжуманда айни пайтда логистика факультети талабалари учун ўтиладиган мажбурий ва қўшимча ўқув курслари рўйхати ишлаб чиқилгани таъкидланди. Талабалар ўқув жараёнида ахборот-коммуникация технологиялари ва логистика бўйича ўз билимини бойитади. Ўқув дастурлари халқаро логистика, етказиб беришни бошқариш тизими, юк ташиш, ҳаво ва темир йўл транспортини бошқариш тизими, бизнес жараёнларини бошқариш, ресурсларни режалаштириш ҳамда бошқариш тизими ва бошқа модулларга асосланади. 

Логистика факультетига 80 талабани қабул қилиш режалаштирилмоқда. Факультетда ўқиш учун математика фанидан имтиҳонни муваффақиятли топшириш ва камида 6 баллик IELTS ёки 75 баллик TOEFL сертификатига эга бўлиш лозим. Кириш имтиҳонлари якунлари бўйича энг яхши беш талаба дастлабки ўқув йилининг биринчи семестрида ўқиш учун тўловдан 100 ёки 50 фоиз озод этилади. Бундай имконият ўқув жараёнида энг юксак натижаларга эришган 5 талабага иккинчи семестрда ҳам тақдим этилади. Бундан ташқари, талабалар манфаатдор ташкилотларнинг мақсадли грантларини олиш имкониятига ҳам эга бўлади. 

Яна шуни қайд этиш керакки, 2016 йилнинг июнь ойидан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети TOEFL iBT тестларининг сертификатланган маъмурий марказига (CTAS – Certified Test Administration Site) айланди ва бу абитуриентларга инглиз тили бўйича TOEFL iBT тестларини шу ернинг ўзида топшириш имконини беради.

Шарҳлар

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ ДЕКАНИ МУОВИНИ 7 МИНГ ДОЛЛАР ПОРА ОЛАЁТГАНДА УШЛАНДИ

11.07.2017, 21:04

2017 йилнинг 10 июль куни тахминан соат 16:00ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг...
​Тошкент ахборот технологиялари университетида “биометрик тизимни алдайман деган “абитуриентлар” қўлга тушди

07.07.2017, 10:08

Аввал ҳабар қилганимиздек, Тошкент ахборот технологиялари университети жорий йилда ўзининг тест синовларини ўтказиш жойларида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш (идентификация) ва бошқариш...
​Олий таълим муассасаларида контракт миқдори ўзгаришсиз қолди

30.06.2017, 16:36

Олий таълим муассасаларида бакалавриат ва магистратура таълим йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларида ўқиш учун тўлов-контракт миқдори ўзгаришсиз қолди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги “Республика...
​Бугун Ўзбекистон ОТМларида қабул комиссиялари иш бошлади

15.06.2017, 11:57

Бугун, 15 июндан эътиборан Ўзбекистон олий таълим даргоҳларида 2017-2018 ўқув йилларига ҳужжатлар қабули бошланди.Бу йил бакалаврларни қабул қилиш умумий квотаси 8 минг 400 тага ошган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1