Инсонлар ҳаётлари давомида руҳиятларини ҳазил-мутойиба ва ширин сўзлар, қизиқарли ҳикматлар билан бойитиб борсалар, умрлари завқли, файзли бўлади. Бу сўзлар ва ҳолатлар меъёрида бўлиб, ҳаддан ошмаса, албатта кишилар қалбига манзур бўлиб, қувонч бахшида этади. Муқаддас динимиз мусулмон кишини очиқ юз, табассумли ва яхши дўст бўлишга буюради. Атрофдагилар бундай кишининг суҳбатидан мароқ олиб, рағбат ва меҳрлари зиёда бўлади. Натижада кишилар ўртасидаги ўзаро ҳурмату-эҳтиром ва муҳаббат зиёдалиги муҳим омил бўлиб, жамият янада мустаҳкамланади, жипслашади, бошланган ишлар самараси ортаверади.
Бироқ ҳар бир ишнинг қонун-қоидаси бўлганидек, бу одоб турининг ҳам ўзига яраша меъёрий жиҳатлари бор. Акс ҳолда, яъни ҳазил-мутойиба қилиш ҳаддан зиёда бўлса, мазахга айланиши ёки шундай тушунилиши мумкин. Мазах қилиш эса инсон қалбини яраловчи қалтис қуролдир. Шу боис ҳазил-мутойиба қилишнинг қоидалари билан танишайлик.
Ҳазил-мутойибада меъёрдан ошмаслик
“Мен ўйин ва эрмак аҳлидан эмасман”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Мазах қилиш, ортиқча ҳазил инсонни эзгу ва хайрли ишлар, яъни инсонлар ҳамда жамиятга манфаатли амаллар билан кўпроқ, бардавом машғул бўлиш, бошқаларни тарғиб этиш каби асосий амаллардан чалғитади.
Бу борада ҳадисларда: Кўп мазах қилиш қалбни ўлдиради, адоватни мерос қилади ҳамда кичикларни катталарга нисбатан ҳурматсизликка ундайди”.
“Ким кўп кулса, ҳайбати камаяди ва ким кўп ҳазил қилса, уни беписанд қилади”, деб айтилган. Ҳазил-мутойибада меъёрдан ошмасликлозим.
Ҳазил-мутойибада озор бермаслик
Бошқаларни хафа қилмаслик шарти билан аҳлига, қариндошларига, дўстлари ва ака-укаларига ҳазил-мутойиба озор бермаслик лозим.
Навбатдаги ҳадисларда “Мусулмон мусулмонни қўрқитиши ҳалол эмас”, дедилар” (Абу Довуд ривояти).
“Бир киши кимнингдир оёқ кийимини ҳазиллашиб яшириб қўйди. Бу одобданмас “Мусулмонни қўрқитманглар, чунки уни қўрқитиш катта зулмдир”, дедилар” (Имом Табароний ривояти).
Ҳазил баҳона бировнинг устидан кулиш, ғийбат қилиш, таҳқирлаш ва динимиз арконлари хусусида мазах қилиш, ҳурматсизлик бўлишин унутмаслигимиз ҳамда ҳеч кимга ҳазил билан озор бермаслик лозимлиги такидланган.
Ҳазил-мутойибада ёлғондан сақланиш
Ёлғоннинг тури кўп, барчасидан сақланиш керак. Кишилар даврасида бўлганларнинг баъзилари кулгили қиссаларни, ҳикояларни сўзлаётганида эшитаётганларни кулдириш, уларга хурсандчилик улашиш мақсадида ёлғон тўқийдилар. Шубҳасиз, шу тариқа баён этилган қисса ва ҳикоялар ёлғондан сақланишни, динимиз қайтарганини ёдда тутишимиз зарур.
“Сенга ишонган биродарингга ёлғон гап гапиришинг катта хиёнатдир”, дедилар» (ИмомАҳмадваАбуДовудривояти).
Шу ўринда ёлғоннинг кўпайиб, тарқалишига сабаб бўлаётган баъзи жиҳатлар ва сабаблар ҳақида мушоҳада қилиб ўтамиз. Одамлар орасида “1 апрел ёлғони” (алдаш куни) номи билан кенг тарқалган ёмон одат бор. Бу ғарб “маданият”идан кириб келган. Асрлардан буён динимиз ва халқимиз қадриятлари чамбарчас боғланиб, “ёлғончи” деган номни ўзларига ор билган, бу иллатга яқин йўламаган аждодларимизнинг бугунги айрим авлодлари ўз ота-боболарининг ғурурли, номусли, иффатли урф-одатлари қолиб, кимнингдир бетайин одатларини ўзлаштириб олмоқдалар. Бунинг натижасида баъзи ёшларимиз “ёлғон гапирса бўлар экан” деган тарбияни олиб, ўз ота-оналарига, устозларига ҳам ёлғончилик қилаётганларининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Алдов билан бировларнинг пулларини олиб мақтаниб кетаётганлар, ёлғон гаплари билан оилаларни бузаётганлар, ёлғончи туҳматчилар, ёлғон сўзлаб гувоҳлик берувчилар қаердан келмоқда? Улар ўзга юрт вакиллари эмас, ўз фарзандларимиз, ака-ука, опа-сингилларимиздир.
Бир киши бешинчи синфда ўқийдиган ўғли ҳақида гапириб беряпти: “Бир куни ўғлимдан:
– Ўғлим, ўқитувчинг ота-оналар мажлисига тез-тез чақириб турарди. Кейинги вақтларда чақирмай қўйди, – деб сўрасам, ўғлим:
– Дадажон, энди устозимиз чақирмайди, – деди.
– Нимага чақирмайди устозинг, нима, биздан хафа бўлдими?
– Хафамас. Яқинда ота-оналар йиғилиши бўлди. Сиз “Менинг вақтим йўқ”, ойим эса: “Дугоналарим билан гапим бор, боролмайман”, дедилар. Яхшиям бормабсизлар, ўша куни устозимиз ўртоғим Ботирни дадасига: “Ўғлингиз яхши ўқимайди”, дебди. Ботирни дадаси роса уришибди. Энди ҳар куни уйидан кўчага чиқмасдан, дарс қилаётган эмиш. Кейинги кун устозимиз: “Шокир, ота-онанг нимага келмади?” деб сўрадилар. Мен: “Устоз, дадам узоқ сафарга кетганлар, ҳали-бери келмайдилар. Ойимнинг мазалари йўқ, келолмайдилар”, деб жавоб бердим.
– Яхши қилибсан, ўғлим, энди бошқа безовта қилмайди, ўзи шундоғам ишларим кўп, – дедим.
Бу ота ўғлининг “гапдон”лигию, “уддабурон”лигидан хурсанд бўлиб сўзламоқда. Демак, болани ёлғон гапиргани учун рағбатлантирмоқда. Шу тахлит тарбия олиб, балоғат ёшига етган фарзандга ёлғоннинг салбий оқибатларини уқтириб кўринг-чи, қанчалик уддалар экансиз бу ишни? Беҳуда уриниб, вақтингиз бекорга кетишидан бошқа нарсага кафолат йўқ. Чунки у болалигидан катта бўлгунга қадар ёлғон кирдикорларининг “маза”сини тотиб, “самара”сини кўрган ва ундан завқ олиб улгурган. Энди у бу йўлда “етуклик”ка интилади, ёлғонни яшириш учун ҳеч бир жиноятдан, зулм ва ёмонликдан қайтмайди. Агар боши бир тошга урилиб ёрилгач, тўғри йўлни ихтиёр қилмаса! Кўриб турибсиз, майда-чуйдадек туюлган ёлғонларга эътиборсизлик туфайли, келажакда яхши инсон бўлиб етишиши лозим бўлган фарзанд ёмон йўлни одат қилмоқда.
Беназир салоҳиятли мураббийларимиз тарбия жараёнида улуғ инсонларнинг самимий одоблар билангина ҳазил қилганликларини тушунтириб ва уқтириб борсалар, фарзандларимиз бундан ибрат олишади ва ҳаётлари давомида кишилар билан ўзаро яхши муомалада бўлишади.
Бугун алоҳида тўхталиб ўтишимиз керак бўлган масала – биринчи апрель куни мавзусидир. Бу кунда ҳазил-мутойиба қилиш, кимнидир алдаш, қалтис-қалтис ҳазиллар қилиш ва ёлғонга асосланган ҳоказо қилиқлар қилиш бутун дунёда урф, одат бўлиб қолган. Афсуски, бу нарса бизнинг юртимизда ҳам касалликка айланиб улгурган. Шунинг учун бу масалагда одоб-ахлоқ миёридан четга чиқмаслигимиз, юқорида улуғ алломаларимизнинг, динимизнинг арконларидан четга чиқмасдан иш тутишимиз лозим.. Шундан кейин бунга амал қилиш-қилмаслик ўзимизга, виждонимизга, эътиқодимизга ҳавола. 1 апрелнинг бундай кунга айланиб қолиш тарихи ҳақида гапириб ўтирмаймиз. Уни ким ўйлаб чиқарган, нима сабаб бўлгани билан ишимиз йўқ. Биз учун энг муҳими шуки, ёлғонга асосланган ҳар қандай нарса ҳеч қачон ўзини оқламайди. Динимиз ёлғонга, мазахга асосланган нарсани қоралайди. Бу маълумотларнинг савияси илмий маълумотларга асосланган, Лекин энг асосийси, мазкур маълумотларнинг ҳеч бирида 1 апрель куни ҳақида инсонийлик, маънавият, илм-маърифат, ахлоқ-одоб, дину диёнатга мос келадиган бирорта ижобий тушунча йўқ. Балки барчаси бошидан охиригача байрам баҳона қандайдир кўнгилҳушлик билан шуғулланиш. Демак уларнинг мақсадлари битта – у ҳам бўлса, ҳар қандай йўл ва услуб билан кимнидир алдаш, кулдириш, мазах қилиш, масхаралаш, ташвишга қўйиш, қўрқитиш, чўчитиш, асабини бузишдир. Буларнинг натижасида қандайдир фожиалар келиб чиқиши ҳам мумкин, аммо улар бунга эътибор бермайдилар. Балки 1- апрель ҳазил куни деган баҳона билан ўзларининг кирдикорликларини яширадилар.
1 апрель кунини байрам сифатида нишонлашнинг тарихи, келиб чиқиши ҳақидаги маълумотлар ҳам турли туман. Бирида «оммавий қирғин, бир дин вакилларини қатлиом қилиш куни» дейилган бўлса, бошқасида Европадаги баъзи императорларнинг кўр-кўрона қилган ишлари ва тадбирларини яшириш мақсадида 1 апрелга асос солинганлиги ва бу милодий 16-асрдан бошланганлиги айтилади.
Ҳозирги кунда 1 апрелнинг қандай кун деб аталиши тўғрисидаги интернет саҳифаларида берилган баъзи маълумотлардан иқтибос келтирамиз:
«Ҳозир Европада нишонланаётган биринчи апрель куни одамларнинг бир-бирини алдашидан бошланган» ,«1 апрель – алдаш ва лақиллатиш куни муносабати билан танлов эълон қиламан», «1 апрель куни дунёнинг бир қатор мамлакатларида Кулги куни, Ҳазил куни, Алдаш куни нишонланади. Шу куни яқин дўстлар бир-бири билан ҳазиллашадилар»., «1 апрель куни бир марта бўлса ҳам жилмайиб қўймайдиган одам топилмаса керак. Биринчи апрель бир-бирига ҳадди сиғадиган, қалби пок инсонларнинг байрами», «1 апрель – аҳмоқлар куни».
Мазкур иқтибослардан кўриниб турибдики, бу куннинг қандайдир ном билан аталиши ёки байрам қилинишида ҳеч қандай хайрият йўқ. Чунки бу кунда шариатимизда ман этилган бир қанча маънавий ва моддий жиноятлар содир этилади, аммо мазкур жиноятлар ҳазил, кулги ниқоби остида амалга оширилади. Шунинг учун ҳам мазкур жиноятларни содир этаётганлар ҳам, бундан жабр кўраётганлар ҳам гўёки бир-биридан хафа бўлмайди.
Аввало, бу «байрам»нинг номиданоқ кўриниб турибдики, 1 апрель – алдаш куни. Алдаш – ёлғончилик, каззоблик, фирибгарлик деган маъноларни ўз ичига олади. Ёлғон эса шариатимизда, менталентимизда бизни Мустақил диёримизда амал қилинмайди. Адоб-ахлоқ миёрида ёшларимизга тарбия бериш жорий этилганлги барчамизни хушнуд этиб. ёшларни, фарзанд ва набираларимизни пок,софдил, ахлоқ-одобли қилиб тарбиялашдек езгу-ғоялар билан барча ота-оналар ва устоз ва мурабийлар ҳамжиҳатликда иш тутмоқдалар.
Инсон саломатлигининг таянчларидан бири — самимий кулгидир. Бошқа мавжудотларнинг ҳаммасидан одам ўэининг кулиш фазилати билангина ажралиб туради. Яхши, беғубор кулгидан руҳий соғлиқ, тетиклик пайдо бўлади. Шуниси ҳам борки, хушчақчақ одамнинг бугуни ҳам, эртаси ҳам қувноқлик билан ўтаверади. Шифокорлар кўпинча кулгини умр узайтириш дориси, дея таърифлайди. 1 апрелни кутмасдан доимо Ҳақиқатдан, кулиб, қувнаб юрган одам уэоҳ умр кўради, бу фикр ҳаётда ўэ исботини топган. Кулги кирган ҳар бир хонадондан ғам-ташвиш, уриш-жанжал, ғийбат-бўҳгон, дарду алам қочади. Чеҳралар ёришиб, хушмуомалалик ва аҳиллик кучаяди. Аммо фақат кулги билан ҳаёт кечириб бўлмайди. Кулишнинг ҳам вақги-соати, меъёри бор. Шунингдек, кулги одоби ҳам мавжуд. Ана шуларга амал қилиб кулган кишигина кулгининг қадрига етади.
Абдивоҳид Валиев,
Қўшработ туман 37-мактаб тарғиботчи ўқитувчиси
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси.