Бугун, 3 май куни Шайхонтоҳур тумани “Фурқат” кўчасида Orlando ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 11:52 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Фурқат” кўчасида Orlando русумли автомобилда ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар тушган. Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига 11:58 да етиб борганида, ёнғин ҳайдовчи томонидан автомобилда мавжуд ўт ўчиргич билан ўчирилгани маълум бўлган.
Билдирилишича, ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.