АсосийDunyo

Доғистонда жангариларга қарши жанг кетмоқда

Доғистоннинг Дербент туманида ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари томонидан ўтказилаётган контртеррорчилик тадбири давомида жангарилар билан жанг кетмоқда, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.  

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида Гежух қишлоғи яқинидаги ўрмон ҳудудида яшовчи жангарилар гуруҳи аниқланган, аммо улар таслим бўлишни истамай, ҳуқуқ-тартибот идораси ходимларига қарата ўт очишган. Ҳозирда жанг кетмоқда.

Илгари Доғистоннинг Сулаймон-Сталь туманида ўтказилган махсус тадбир давомида ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари томондан 4 нафар жангари йўқ қилингани маълум қилинган эди.

Дербент туманида эса 2016 йил февраль ойидан бери контртеррорчилик тадбири ўтказиб келинмоқда.

    Бошқа янгиликлар