Бугун Тошкентда янги истироҳат боғи очилади

ЖАМИЯТ 17.06.2016, 12:29
Бугун Тошкентда янги истироҳат боғи очилади

Бугун, 17 июнь куни Тошкентнинг Сирғали туманидаги Спутник мавзесида собиқ Усмон Носир истироҳат боғи янги “Green Park” номи билан иш бошлайди. Бу ҳақда “Uz24.uz” хабар бермоқда

Жорий йилда мазкур истироҳат боғининг умумий майдони 4 гектар бўлган ҳудудига 16 та янги аттракционлар ўрнатилган қисми ташриф буюрувчилар учун очиқ бўлади. Аттракционлар Европадан келтирилган. Улардан фойдаланиш 1000 сўмдан 4000 сўмгача этиб белгиланган.

Боғнинг қолган қисми, яъни сунъий сув ҳавзаси бор ҳудуди ободонлаштириш ишлари ҳали давом этаётгани боис келувчиларни қабул қилмайди.

Аввалроқ “Green Park” истироҳат боғи 10 июньда иш бошлаши режалаштирилгани хабар қилинган эди, лекин айрим сабабларга кўра унинг очилиши бироз кечикди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1