АсосийSport

Ўзбекистонлик спортчилар Руминиядаги халқаро турнирдан 13та медаль билан қайтиб келишди

'Ўзбекистонлик спортчилар Руминиядаги халқаро турнирдан 13та медаль билан қайтиб келишди'ning rasmi

Бугун, 11 апрель куни ўзбекистонлик спортчилар бокс бўйича Руминияда ўтказилган “Голден Белт” халқаро турниридан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритган ҳолда ватанимизга қайтиб келишди.

Ғолиб спортчиларимизни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортида Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон бокс федерацияси масъул ходимлари кутиб олишди.

Халқаро мусобақада ўзбекистонлик боксчилар 6та олтин, 4та кумуш ва 3та бронза медалини қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди.

Совриндор бўлган боксчиларимизни эслатиб ўтамиз:

Олтин:

-48 кг: Асилбек Жалилов,

-54 кг: Шаҳзод Музаффаров,

-67 кг: Жавлон Юлдашев,

-75 кг: Саиджамшид Жафаров,

-80 кг: Дилшод Рўзметов,

+92 кг: Лазизбек Муллажонов,

Кумуш:

-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев,

-80 кг: Одилжон Аслонов,

-92 кг: Диёр Ўралов,

+92 кг: Жаҳонгир Зокиров,

Бронза:

-57 кг: Дилшод Абдумуродов,

-60 кг: Шунқор Абдурасулов.

-63,5 кг: Шохрухбек Кенжаев

    Бошқа янгиликлар