АсосийDunyo

Кореялик қизнинг ноодатий суратлари ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб кетди(Фото)

Кореянинг Сеул шаҳрида яшовчи қиз ўзининг ноодатий суратлари билан ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб кетди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Қиз ноодатий ташқи кўринишни гримм ёрдамида яратади. Унинг Instagram`даги саҳифасини ҳозирги кунда 20 минг нафар киши кузатиб боради. 

22 ёшли Дейн Юн Корея санъати миллий университетида таҳсил олади. Қайд этилишича, у суратларини Photoshop дастурида қайта ишламайди. 

Дейн, шунингдек ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида гримм қилиш жараёни акс этган видеороликларни ҳам жойлаштириб келади.

Бошқа янгиликлар