1

Халқаро Менделеев олимпиадаси Ўзбекистонда ўтказилмоқда

ЖАМИЯТ 18.04.2022, 19:50
Халқаро Менделеев олимпиадаси Ўзбекистонда ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 9-16-май кунлари  бўлиб ўтадиган 56-Халқаро Менделеев кимё олимпиадасига Ўзбекистон мезбонлик қилади.

Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан ташкил этиладиган ушбу нуфузли олимпидада Австрия,  БАА, Хитой, Россия, Туркия, Хорватия, Венгрия, Исроил, Латвия, Македония, Озарбайжон, Арманистон, Грузия каби 20дан ортиқ давлатларнинг ўқувчилари иштирок этиши кутилмоқда.

Янги Ўзбекистоннинг иқтидорли ёшларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилаётган Халқаро Менделеев олимпиадаси янгиликларини биз билан бирга кузатиб боринг.

  https://imcho56.uz/

Маълумот учун: Халқаро Менделеев олимпиадаси 1948-йилда ташкил этилган бўлиб, дунёдаги нуфузли олимпиадалардан бири ҳисобланади. Ушбу олимпиада ҳар йили 30 га яқин давлат иштирокида дунёнинг турли мамлакатларида ўтказилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1