Японияда оила қуриш истагида бўлган эркак ва аёллар сони камайиб бормоқда, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.
Тадқиқотлар натижасида япониялик йигирма ёшли бўйдоқлар орасида сўровнома ўтказилганда уларнинг 38,7 % гина уйланиш истаги борлигини билдирган, бундан уч йил илгари бу кўрсаткич 67,1 % ни ташкил этган.
Йигирма ёшли қизларнинг 59 % и турмушга чиқиш истаги борлигини билдирган (уч йил илгари 82,2 % бўлган) .
Қизларнинг ярмидан кўпи, турмуш ўртоқлари ўрта ҳисобда йилига 4 миллион япон иенасини (38 минг доллар) пул ишлаб топиши кераклигини билдиришган. Бу миқдордаги пулни япониялик йигитларнинг 15,2 % гина ишлаб топиш имконига эга эканлиги аниқланган. Шу туфайли бўлса керак, япониялик йигит-қизлар оила қуришни кейинга сурмоқдалар.
Маълумотларга кўра, 2060 йилга бориб, Япония аҳолиси камайиб, 87 миллион кишига тушиш эҳтимоли мавжуд.
26.09.2021, 17:45
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...27.05.2021, 16:56
АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...14.11.2019, 18:36
Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...23.12.2017, 17:11
Сайёра, 30 ёш, Жиззах вилояти: — Турмушга чиққанимга ўн йил бўлибди. Икки фарзандим бор. Қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Шу йиллар ичида тинч, осойишта, хотиржам яшаганимни...