Қуйидаги белгилар орқали рўпарангиздаги инсоннинг ақллилик даражасини қийналмай, аниқлаб олишингиз мумкин, дейди “Interesno.cc” нашри.
Ақллиликнинг 10 белгиси:
• Кўп ишни бажарса-да, камгап бўлади. Бунинг асосий сабаби, бошқаларни тинглаш орқали билим доираси кенгайишига ишонади.
• Бошқалардан кўра кўпроқ билишади. Ўзининг устида тинимсиз ишлайди.
• Ишни, уйни ва шахсий қизиқишларини усталик билан бошқаради. Улар ўртасидаги мувозанатни доимо ушлаб туради, барча ишларини 100 % га бажаради.
• Долзарб ахборотларни тинглаб боради. Ижтимоий тармоқ орқали машҳур сайтларни кузатиб боради, дунё янгиликларидан хабардор бўлишга интилади.
• Иши чаппасига кетса-да, лабидан табассум аримайди. Юзага келган қийин вазиятдан ваҳимага тушмайди, балки оғир-босиқлик билан ундан чиқиб кетиш йўлларини қидиради.
• Хонадаги энг ақлли одам эканлигини билса-да, буни исботлаш учун вақт сарфламайди. Бунинг ўрнига хонадошларидан бирортасининг билим олишига ёрдам беради, билган нарсаларини ўргатади.
• Агар раҳбар бўлса, қўл остидаги ходимларнинг билимини оширишга ҳаракат қилади, коллективини машҳур қилишга интилади. У ходимларига нисбатан зуғум ўтказмайди, аксинча уларнинг бошқалардан кўра билимли эканлигини намойиш қилишига кўмаклашади.
• Ўзи эга бўлган яширин маҳоратини керак бўлмаса ошкор қилмайди. Ўзининг бошқалардан ортиқ бўлган жиҳатини кўз-кўз қилмайди.
• Олий маълумотга эгалигини сир тутади. У билан қанчалик яхши таниш бўлманг, резюмесини кўрмагунча ҳеч қачон қаерда ўқиганлигини билмайсиз.
• У сизни ҳар қандай вазиятда ҳам ахмоққа чиқармайди. Тажрибасидан келиб чиқиб, кимнидир ахмоққа чиқаришнинг ўзи бемаънилик эканлигини яхши англайди.
• Сиз ақлли инсон қандай фазилатларга эга бўлишини билиб олдингиз. Бундай хусусиятга эга бўлиш учун Стив Жобснинг қуйидаги фикрига қўшилинг:
“Атрофимизни ўраб турган нарсаларни яратган одамларнинг ҳаммаси ҳам биздан кўра ақлли эмас. Ҳар бир инсон буюмларни ўзгартириш, уларга таъсир қилиш ва янгисини яратиш қудратига эгадир”.





