АсосийJamiyat

Бухорода 27 нафар фуқарога “Бухоро-Домодедово” йўналишида қалбаки авиачипталар расмийлаштириб берган МЧЖ раҳбари қўлга олинди

'Бухорода 27 нафар фуқарога “Бухоро-Домодедово” йўналишида қалбаки авиачипталар расмийлаштириб берган МЧЖ раҳбари қўлга олинди'ning rasmi

Бухоро вилоятида фуқароларга қалбаки авиачипталар расмийлаштириб берган МЧЖ раҳбари ва унинг шериги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “B.F.” МЧЖ раҳбари муқаддам фирибгарлик жиноятлари учун 2 маротаба судланган Н.М. ва фуқаро И.Г.лар олдиндан тил бириктириб, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида “S.A.” АЖ номидан 27 нафар фуқарога “Бухоро-Домодедово” йўналиши бўйича қалбаки авиачипта расмийлаштириб бериб, уларнинг жами 52,7 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар