1

23-24 июнь кунлари ҳаракат чекланадиган кўчалар рўйхати эълон қилинди

ЖАМИЯТ 22.06.2016, 18:09
23-24 июнь кунлари ҳаракат чекланадиган кўчалар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати ШҲТ саммити муносабати билан 23-24-кунлари автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланадиган кўчалар рўйхатини эълон қилди.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг Тошкент Саммити ўтказилиши муносабати билан 2016 йилнинг 23-24 июн кунлари Тошкент шаҳрининг қуйидаги айрим кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланиши кўзда тутилган:
-Қори Ниёзий кўчасининг Ниёзбек йўли кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача бўлган қисмида;
-Абдулла Қодирий кўчасининг Абай кўчасидан Мовароуннаҳр кўчасигача бўлган қисмида;
-Осиё кўчасининг Зулфияхоним кўчасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисмида;
-Кичик ҳалқа автомобил йўлининг Амир Темур шоҳ кўчасидан Кўргазма кўчасигача бўлган қисмида;
-Шастри кўчасининг “Ўзбекистон овози” кўчасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача бўлган қисмида;
-Яҳё Ғуломов кўчасининг “Ўзбекистон овози” кўчасидан Олой кўчасигача бўлган қисмида;
-Шахрисабз кўчасининг Амир Темур шоҳ кўчасидан Истиқбол кўчасигача бўлган қисмида;
-Амир Темур шоҳ кўчасининг Осиё кўчасидан Шаҳрисабз кўчасигача бўлган қисмида;
-Олой кўчасининг Яҳё Ғуломов кўчасидан Шаҳрисабз кўчасигача бўлган қисмида;
-“Ўзбекистон овози” кўчасининг Яҳё Ғуломов кўчасидан Шаҳрисабз кўчасигача бўлган қисмида;
-Тараққиёт кўчасининг кичик халқа автомобил йўлидан Шаҳрисабз кўчасигача бўлган қисмида;
-Истиқбол кўчасининг Шаҳрисабз кўчасидан Амир Темур хиёбонигача бўлган қисмида;
-Ўзбекистон шоҳ кўчасининг Тарас Шевченко кўчасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисмида;
-Шоҳжаҳон кўчасининг Аския кўчасидан Бобур шоҳ кўчасигача бўлган қисмида;
-Ракат кўчасининг Аския кўчасидан Бобур шоҳ кўчасигача бўлган қисмида;
-Ўрикзор кўчасининг Аския кўчасидан Бобур шоҳ кўчасигача бўлган қисмида;

Тадбир ўткаладиган кунлари Тошкент шаҳрининг Нукус, Мустақиллик, Мирзо Улуғбек ва Дўрмон йўли кўчалари ва уларга туташ айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланиши мумкин. 
 

ИИВ матбуот хизмати шунингдек, йўл ҳаракати қатнашчиларидан зарурат бўлмаганда ушбу кўчалардан шахсий транспортларида имкон қадар ҳаракатланмасликларини ва жамоат транспортидан фойдаланишлари мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлади.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1