АсосийJamiyat

Шаҳрисабзнинг газ таъминотини яхшилаш учун 1 сентябрга қадар қўшимча 14 километр газ тармоғи тортиб келинади

'Шаҳрисабзнинг газ таъминотини яхшилаш учун 1 сентябрга қадар қўшимча 14 километр газ тармоғи тортиб келинади'ning rasmi

Жорий йилда 1 минг 215 километр электр узатиш тармоқлари, 330 дона трансформатор ва 3 та юқори кучланишли подстанция қурилади. Натижада, 479 та маҳалладаги 270 минг аҳоли ва 5 мингдан зиёд тадбиркорларнинг электр энергия таъминоти яхшиланади.  Бу ҳақда Президент Қашқадарё вилояти фаоллари билан учрашувда маълум қилди. 

Давлат раҳбари Китоб, Шаҳрисабз туманлари ва Шаҳрисабз шаҳрининг газ таъминотини яхшилаш учун 1 сентябрга қадар қўшимча 14 километр газ тармоғи тортиб келиш бўйича топшириқ берди.  

Бунда, 9 мингдан зиёд аҳолининг газ таъминоти қайта тикланади ва 240 та корхонанинг газ таъминоти яхшиланади, 300 та корхона газ тармоғига уланади.

 

    Бошқа янгиликлар