1

“Ҳей, воҳ”, яъни Хива ҳақида афсона, ҳақиқат ва қизиқ фактлар (фотосаёҳат)

ЖАМИЯТ 22.04.2022, 15:34
Теглар: Хива, "Ичан қалъа" музейи
“Ҳей, воҳ”, яъни Хива ҳақида афсона, ҳақиқат ва қизиқ фактлар (фотосаёҳат)

Афсона ва ҳақиқат ўртасида бир бўшлиқ бор. У ернинг номи – Хива. Айниқса, тунги Ичанқалъани сайр қилсангиз, кўк гумбазлар қайтараётган ой нури, иморат-у миноралар, тош йўлларни кўриб, ўзингизни шарқ эртакларидагидек ҳис қиласиз. Замонавий дунёдан узиласиз. Вақт ҳам бир мунча секин ўтаётгандек туюлаверади. Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданий мерос агентлиги ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган пресс-туримиз давомида Хива ҳақида янгидан ўрганганларимизни сизларга ҳам бўлишдик.

Фото: Сардорбек Усмоний
Фото: Сардорбек Усмоний

Ичанқальа

Ўз кўринишини ҳалигача сақлаб қолган, Римга ўхшаб ҳамон аҳолисига эга дунёдаги кам сонли тарихий шаҳар. 2 500 йиллик ўтмишига эга бу шаҳар 26 гектар майдонга эга бўлиб, ҳозир 390 та хонадонда 2500 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.

Фото: Сардорбек Усмоний
Фото: Сардорбек Усмоний
Фото: Сардорбек Усмоний

1961 йилда шаҳар музей-қўриқхонасига айлантирилган Ичанқалъа 1990 йили декабрь ойида Марказий Осиёда 1-бўлиб, 100-тарихий шаҳар сифатида UNESCOнинг Бутунжаҳон маданий мерос ёдгорликлари рўйхатига киритилган.

Дишанқалъа

XIX аср ўртасида эса Хиванинг атрофида ўнта дарвозаси бўлган янги қалъа деворлари бунёд этилган.  Шунга Ичанқалъадан каттароқ бўлган бу ҳалқа Дишанқалъа, ёки «ташқи қалъа» деб номланган. Унинг баланд деворлари 6 км, баландлиги 8 м ва қалинлиги 6 м.

Фото: Сардорбек Усмоний
Фото: Сардорбек Усмоний

“Ҳей, воҳ”…

Ривоят қилинишича, Нуҳ алайҳиссалом даврида дунёни сув босиб қайтганидан сўнг, пайғамбар ўз ўғли Сомга саёҳатда давом этишини айтади. Пайғамбарзода йўл юриб, бир чўлга келиб қолади. Чанқоқдан мадори қуриган карвон шу қумликда тўхтайди. Сув қидириб, ерни ковлаганда дарров сув чиқади. Ундан чанқоғини қондирган Сом беихтиёр “ҳей, воҳ” деб юборади. Кейинчалик шу қумликда бир қалъа бунёд эттиради. Шу-шу “ҳей, воҳ” сўзи “хива”га ўзгариб кетади, дейишади.

Гужум

Хивани айлансангиз, серсоя ва экзотик жиҳатдан шаҳарга кўрк қўшиб турган гужум дарахтига кўзингиз тушади. Сояси остида эса ҳарорат бирмунча пасайганини сезасиз. Шу ерликларнинг айтишича, гужум дарахти Хивадаги иссиқ ва қуруқ иқлимга жуда мос. Шўр сувдан ҳам ичаверадиган дарахт тангача барглари орқали буғланади. Шу сабабли 50 даража иссиқда унинг соясидаги ҳарорат 35 даражагача тушиши мумкин экан. Хиваликлар уни чўгирма бош кийими шаклидаги дарахт ҳам дейишар экан.

Фото: Сардорбек Усмоний

Гандумкон саройи

Хива хонлари ёзда дам оладиган маскан ҳисобланган. Энг ҳашаматли улуғвор биноларнинг қурилиши ХVIII аср ва ХХ аср бошларига тўғри келади. 1873 йилда Хива рус қўшинлари томонидан босиб олинади. Узоқ давом этган жанглардан сўнг Хива яқинидаги Гандимиён қишлоғида Хоразм ва Россия империяси ўртасида тинчлик шартномаси имзоланди. Гандумкон сайрои 2010 йилга қадар қаровсиз қолиб кетган ва ҳунармандлар томонидан ўзбошимчалик билан фойдаланиб келинган. 2014-2015-йиллар давомида саройда реставрация ишлари олиб борилди. Бугунги кунда ҳам Гандумкон саройи ўзининг қадимий салобатини сақлаб келаётган иншоот сифатида эътироф этилади.

Фото: Сардорбек Усмоний
Фото: Сардорбек Усмоний
Фото: Сардорбек Усмоний

Қибла Тоза боғ

Биз учун янгилик бўлган бу манзил Муҳаммад Раҳимхон (Феруз) томонидан 1897 йилда қурдирилган. Сарой учта катта комплексдан иборат: биринчи ҳовли хон ва сарой аҳли хизматкорлар учун, иккинчи ҳовлида хон ва унинг оила аъзолари яшайдиган бир неча айвон, учинчи ҳовли-оврўпача услубда қурилган айвон ва хоналардан иборат. Сарой ўртасида ҳовуз, гулзор, қуюқ сояли гужум дарахтлари экилган боғдан иборат. Катта ҳудудни эгаллаган Қибла Тоза боғ сарой ҳовлиси айни пайтда Хиванинг туристик маршрутида йўқ. Нега деган саволни эса очиқ қолдириб, Маданий мерос агентлигидан асосли жавоб кутамиз. Ҳозирча эса сарой гўзаллигидан баҳра олинг.

Фото: Сардорбек Усмоний
Фото: Сардорбек Усмоний
Фото: Сардорбек Усмоний
Фото: Сардорбек Усмоний
Фото: Сардорбек Усмоний
Фото: Сардорбек Усмоний
Фото: Сардорбек Усмоний
Фото: Сардорбек Усмоний
Фото: Сардорбек Усмоний
Фото: Сардорбек Усмоний
Фото: Сардорбек Усмоний
Фото: Сардорбек Усмоний
Фото: Сардорбек Усмоний
Фото: Сардорбек Усмоний
Фото: Сардорбек Усмоний
Фото: Сардорбек Усмоний
Фото: Сардорбек Усмоний

Сардорбек Усмоний

Шарҳлар

Хивада “Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида” Халқаро маданият форуми ўтказилади

07.09.2021, 15:47

4-15 сентябрь кунлари Хивада “Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида” Халқаро маданият форуми ўтказилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Маданият вазирлиги мутасаддилари маълум қилди.Қайд этилишича,...
Хиванинг "Ичан қалъа" музейидан қадимий қудуқ топилди

20.04.2021, 15:48

Хива шаҳрининг «Ичан қалъа» музейидан 19 апрель, душанба куни қадимий қудуқ топилди. Бу ҳақда Фанлар академияси ахборот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, 19 апрель куни Хива...
Хорватияда “Хивадан олинган таассуротлар” номли кўргазма намойиш этилмоқда (фото)

14.04.2021, 18:12

Хорватиянинг Риека шаҳрида “Хивадан олинган таассуротлар” номли кўргазма намойиш этилмоқда.Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ) томонидан Хива 2020 йилда турк маданияти пойтахти деб қилинган эди. Бироқ...
Хивадан қарздорнинг қидирувдаги “COBALT”и топилди

06.03.2021, 16:10

Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 28.10.202019 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор М.Бдан ундирувчи маъсулияти чекланган жамият фойдасига қарздорлик ундириши белгиланган. Бу ҳақда МИБ "Даракчи"га...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1