АсосийDunyo

Россия Евроиттифоққа газ етказишни тўхтатмоқда

'Россия Евроиттифоққа газ етказишни тўхтатмоқда'ning rasmi

Россия ҳукумати янги схема бўйича тўловдан бош тортгани учун Европа Иттифоқи мамлакатларига газ етказиб беришни тўхтатиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда  Россия Федерацияси президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар бермоқда "Замон" нашри.

“Тўлов муддати яқинлашар экан, айрим истеъмолчилар янги тизим бўйича тўловни амалга оширишдан бош тортса, Президент қарори амалга оширилади”, —деган у.

Бугун “Газпром” Болгария ва Полшага газ етказиб беришни рублда тўламаганлиги сабабли тўлиқ тўхтатганини маълум қилди.

Европа Иттифоқида “Газпром”нинг хатти-ҳаракатлари шантаж деб аталган ва уларга жавоб беришни ваъда қилган.

 

    Бошқа янгиликлар