АсосийSport

Марадона: Месси терма жамоадан кетса, мамлакат учун катта фожиа бўлади

Аргентина терма жамоасининг афсонавий футболчиларидан бири Диего Марадона ҳамюрти Лионель Мессининг терма жамоадан кетиши ҳақидаги хабарга ўз муносабатини билдирди

“Месси мамлакат термасида қолиши қолиши керак. У жаҳон чемпиони бўлиши учун Россияга боради. Агар Месси Аргентина учун ўйнамаса, бу мамлакат учун катта фожиа бўлади”, – деди Марадона. 

Америка Кубоги–2016 финалида Аргентина пенальтилар сериясида Чилига имкониятни бой берди. Месси эса мамлакат термаси сафида қаторасига учинчи финалда мағлуб бўлди. Шундан сўнг у термадаги фаолиятини якунлашга қарор қилди. 

Бошқа янгиликлар