1

Ўзбекистон спортчилари Туркияда бўлиб ўтаётган жаҳон кубогида илк олтин ва кумуш медални қўлга киритди (фото)

СПОРТ 13.05.2022, 20:05
Ўзбекистон спортчилари Туркияда бўлиб ўтаётган жаҳон кубогида илк олтин ва кумуш медални қўлга киритди (фото)

Хабар берилганидек, Туркиянинг Истанбул шаҳрида 12-15 май кунлари спортнинг кикбокс тури бўйича 7-халқаро Туркия очиқ жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Мусобақанинг илк кунидаёқ ўзбекистонлик кикбоксинг спорт усталари битта олтин ва битта кумуш медални қўлга киритди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Иброҳимжон Самадов 75 килограмм вазн тоифасида гиламга тушиб, олтин медални қўлга киритган бўлса, 79 килограмм вазн тоифасида курашган спортчимиз Баҳром Насруллаев кумуш медалга сазовор бўлди.

Ғолибларни соврин билан табриклаймиз ва кейинги кун иштирокчиларига ҳам ғалаба ёр бўлишини тилаймиз!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1