ЎзМТРКнинг "Наво" телеканали талқинига кўра, Тошкентда 31 июнь санаси бор бўлиб чиқди.
Каналда бериб бориладиган об-ҳаво маълумотларида Тошкентдаги ҳаво кўрсаткичлари 31 июнь санаси учун ҳам кўрсатилди. "Наво" телеканалининг об-ҳаво маълумотларида келтирилишича, 31 июнь куни Тошкентда кундузи 39 даража, кечаси эса 24 даража иссиқ бўлади.
Аслида эса июнь ойи тақвимда 30 июнь санасида тугаб, 1 июль бошланади.





