Ўзбекистонда 2022-2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари яқинлашмоқда. Аксарият ўзбек абитуриентларининг эътибори бу вақтда айнан Давлат тест марказининг тест жараёнларига оид хабарларига қаратилгани сир эмас. Марказнинг хабар беришича, кеча, 17 май куни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида қўлланиладиган тест топшириқларининг навбатдаги апробацияцси бўлиб ўтди.
"Тест топшириқлари апробатсияцси Давлат тест маркази томонидан Фарғона, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида ташкил этилди. Унда барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан ҳамда математика, физика ва кимё фанлари бўйича тест топшириқлари апробацияцдан ўтказилди",-дейилади хабарда.
Маълумот учун, имтихондан аввалги синов жараёнларида академик литсей, ихтисослаштирилган умумтаълим ва умумий ўрта таълим мактабларининг минг нафарга яқин битирувчилари иштирок этган.






