"Ўзгидромет" 18 май об-ҳавосини башорат қилди. Унга кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қайд этилишича, шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25-30° атрофида бўлади.
Пойтахт Тошкентда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 27-29° гача исийди.
Таъкидланишича, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ҳам қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Айрим жойларда вақти-вақти билан кучли жала ёмғирлар ёғади, дўл ёғиши мумкин. Шунингдек, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги айтилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида ба’зи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-20° бўлади.






