Бугун, 19 май куни соат 03:51 да Самарқанд тумани ''Жойисой" МФЙ Бирдамлик кўчасидаги хонадонларда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВБ бўлимига хабар келиб тушган.
Бу ҳақда ФВВ маълумот тақдим этмоқда.
Қайд этилишича, воқеа жойига 7 та ёнғин-қутқарув экипажилари ва ''Камаз" ёрдамчи автомашинаси жалб этилган. Ёнғинга соат 04:06 да етиб борган ва соат 05:38 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин натижасида 5 та хонадоннинг тахминан 490 м. кв майдонда шифт ва том қисми ҳамда уй жиҳозлари ёниб, зарарлангани айтилади.
Маълум бўлишича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
"Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда. Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишни сўраб қолади",-дейилади хабарда.






