Маҳалла телеканали томонидан эфирга узатилган кўрсатув давомида адвокат фоҳишахоналар фойда келтираётганини таъкидлади ва бу орқали жиноятларни олиш мумкинлигини билдирди. Бироқ бу ҳақдаги гаплар акс этган видео тез орада ижтимоий тармоқлар бўйлаб тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди.
Бир муддат ўтиб адвокатнинг ўзи ҳолат юзасидан тушунтириш берди.
Унинг маълум қилишича, телеканал орқали эфирга узатилган "Минбар" кўрсатувидан олинган кенг тарқалган видео аслида бошқа мақсадда айтилган. Фикрлар қирқиб олинган ҳолда оммани эътиборини тортиш ва ёмон фикр уйғотиш учун монтаж қилинган.
"Шахсан менга бу ҳолатдан ким ёки қайси ташкилот манфаатдор бўлиши маълум эмас. Лекин фоҳишалар ёрдамида наркобизнесни тарғиб қилиш, ёшларимизни жиноят содир этиш йўлига етаклаш нотўғри усул эканини ва бундан воз кечиш зарурлиги таъкидламоқчи бўлиб айтилган гапларим шунчаки қирқиб ташланган. Ушбу нутқимда биз деб гапирганимнинг боиси ҳам ушбу иллатга барчамиз масъул эканлигимизни билдиради", - деган адвокат.
Шунингдек, у қўшимча равишда ўша кунги нутқининг тўлиқ видеосини эълон қилган.
"Шахсан мен, қайсидир тизимни танқид қилиш билан эмас, балки фоҳишалар орқали наркобизнес ва бошқа жиноятларни тарғиб этиш холатларига чек қўйишимиз ва шу орқали эски услубдан воз кечиш зарурлигини таъкидлагандим",- дея қўшимча қилган у.






