Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг маълум қилишича, агентлик ва Германиядаги ҳамкор ташкилот немис тилини В2 ва С1 даражада биладиган фуқаролар учун қуйидаги бўш иш ўринларини таклиф қилади:
✅ Болалар боғчаси тарбиячиси (немис тилини В2/С1 даражада билиш);
✅ Немис тили ўқитувчиси (немис тилини С1 даражада билиш);
Хабарда айтилишича, ойлик-маош 2000 евродан бошланиб, ишчиларга ўз танловларига кўра яшаш жойи таклиф қилинади.
Номзодлар иш берувчи томонидан суҳбат асосида танлаб олинади.
Номзодга қўйиладиган талаблар:
✔ 22-45 ёш;
✔ Немис филологияси ёки педагогика йўналишидаги бакалавр дипломи;
✔ Халқаро тан олинган ва муддати 2 йилдан ошмаган немис тили сертификати;
✔ Судланмаган бўлиши.
Танловда қатнашиш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги ҳужжатларни электрон (pdf) шаклда тақдим этиши лозим:
а) хорижга чиқиш паспорти;
б) бакалавр дипломи (кейинроқ нотариал тасдиқланган варианти сўралади);
с) немис тилидан В2/С1 сертификати;
д) тўлдирилган таржимаи ҳол (анкета немис тилида).






