Олимпиада тартибига кўра, жами иштирокчиларнинг 10 фоизига олтин, 20 фоизига кумуш ва 30 фоизига бронза медаллари тақдим этилади. Ўзбекистон терма жамоасидан иштирок этган ўқувчиларнинг 10 нафари медалларга сазовор бўлишди. Жумладан, 1 нафар ўқувчи олтин медаль, 4 нафари кумуш медаль ва 5 нафари бронза медаль соҳиблари бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу олимпиада охирги икки йилда пандемия талабларига кўра, онлайн тарзда ўтказилган эди. Бу йил биринчи маротаба офлайн тарзда Ўзбекистонда бўлиб ўтди. Ўтган йилнинг апрель ойида 28 та давлатдан 145 та ўқувчи ўртасида онлайн тарзда ўтказилган 55-Халқаро Менделеев олимпиадасида Агентлик тизимидаги таълим муассасаларидан 3 нафар ўқувчи ҳам қатнашиб, уларнинг 2 нафари кумуш ва 1 нафари бронза медалига сазовор бўлишган эди.
Олимпиада асосий 3 босқичдан иборат бўлиб, икки босқич назарий масалалар 3-босқич эса Кимё фанидан 5 та амалий лаборатория асосида ўтказилади. Иштирокчиларнинг тўплаган якуний натижалари умумлаштирилади ва умумий натижа асосида олимпиада ғолиблари аниқланди.






