АсосийJamiyat

Йўл таъмири фақат тунги вақтларда амалга оширилиши керак – Алишер Қодиров

'Йўл таъмири фақат тунги вақтларда амалга оширилиши керак – Алишер Қодиров'ning rasmi

Депутатлар “Йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини ҳам муҳокама қилмоқда.

Депутатлар таъкидланганидек, бугунги кунда йўлларнинг ҳолати ўсиб бораётган транспорт воситаларининг тирбандликларсиз ҳаракатланишини таъминлашга жавоб бермайди. Бу борада жамоатчилик иштирокини белгиловчи нормалар мавжуд эмас.  

Шу сабаб бундай камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш зарурати туғилмоқда. 

Миллий тикланиш партияси раҳбари Алишер Қодиров йўл таъмирлаш ишларини фақат тунги вақтларда амалга ошириш кераклигини, чунки иш вақтидаги бундай ҳаракат катта тирбандликни келтириб чиқараётганини таъкидлади.

– Бугун бу жараённи қонунчилик билан тартибга солиш, яъни йўл таъмирини фақат тунги вақтларда амалга ошириш вақтини қонун билан аниқ белгилаш керак. Бу дунё тажрибасида бор, – деди партия етакчиси.

 

    Бошқа янгиликлар