АсосийJamiyat

Ўзбекистон фуқароларига Россиядан иш таклиф этилди

'Ўзбекистон фуқароларига Россиядан иш таклиф этилди'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Наманган вилояти филиали Россия Федерациясининг Амур ўлкасида жойлашган Космодром қурилишида шартнома асосида ишлаш истагида бўлган фуқароларни ишга таклиф этмоқда.

Қайд этилишича, танлов бугун, соат 10:00 да бошланади.

Талаблар эса қуйидагича:

  • Камида 1 йиллик иш тажриба эга;
  • Россия Федерациясига кириш тақиқи бўлмаган;
  •  муқаддам судланмаган;
  •  жисмонан соғлом;
  • хорижга чиқиш паспортига эга бўлиши лозим.  

Талаб этиладиган мутахассисликлар:

- электрик-монтажник;

- кафел терувчи;

- гипсакартон устаси;

- ғишт терувчи;

- сувоқчи-буёқчи (маляр-штукатур).

Юқорида кўрсатилган мутахассисликлар бўйича ишлаш истагида бўлган фуқаролардан биометрик ва хорижга чиқиш паспортлари билан келишлари сўралмоқда.

Таъкидланишича, маош: 33 000 - 50 000 рубль  (соатбай тўланади)

Иш берувчи томонидан (бир йил ишлаб бериш шарти билан) яратиб бериладиган шарт-шароитлар:  

1. Авиа чипта;  

2. патент харажатлари;

3. ётоқхона ва 3 маҳал иссиқ овқат;

4. махсус ишчи кийим.

Мурожаат учун: +998692279464, +998692279727

Манзил: Наманган ш., Нодира 3-уй

Мўлжал: Сардоба бозори атрофи, Зангори экран корхонаси ёнида.

    Бошқа янгиликлар