АсосийJamiyat

Сирдарёда қовун экспорти бошланди

'Сирдарёда қовун экспорти бошланди'ning rasmi

Сирдарёдан хушхабар: жорий йилнинг 17 май кунидан бошлаб дастлабки пишиб етилган 53,7 тонна, қиймати 9,72 минг АҚШ долларига тенг қовун маҳсулоти чет давлатларга экспорт қилинди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси маълум қилди.

Маълумот ўрнида, ўтган 2021 йил давомида Сирдарё вилояти ҳудудидан жами оғирлиги 13,5 минг тонна, қиймати 4 млн. АҚШ долларидан зиёд қовун маҳсулотлари Европа мамлакатлари, Россия Федерацияси ва қўшни давлатларга экспорт қилинган.

Сирдарёлик деҳқонларнинг бу йилги режалари юқори бўлиб, бунда маҳсулотларни экспортга чиқаришда божхона ходимлари томонидан божхона расмийлаштирувини соддалаштирилган тартибда қисқа муддатларда амалга оширмоқда.

    Бошқа янгиликлар