Фақат бугун Тошкентдан Бухорога қўшимча авиақатнов йўлга қўйилади

ЖАМИЯТ 22.05.2022, 12:11
Фақат бугун Тошкентдан Бухорога қўшимча авиақатнов йўлга қўйилади

"Uzbekistan Airways" фақат 2022 йил 22 май куни Тошкент –   Бухоро – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатновни амалга оширилиши ҳақида хабар берди.

Бундан кўзланган мақсад Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали меҳмонлари учун қулайлик яратишдан иборат.

Бир муддат аввал Бухорода I Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали бошланаётгани ҳақида хабар берган эдик. Фестивалга тантанали юришлар билан "старт" берилган эди. Шунингдек, 21-25 май кунлари вилоятда тадбир доирасида гала концерт, миллий либослар кўргазмали чиқишлари, театрлаштирилган томошалар, аския ва қизиқчилар, фольклор ва дорбозлик жамоаларининг томоша дастурлари намойиш этилиши кутилаётанди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1