1

Россиялик олигархлар Украинага ўз бойликларининг катта қисмини хайрия қилишни таклиф қилмоқда

ДУНЁ 25.05.2022, 17:48
Россиялик олигархлар Украинага ўз бойликларининг катта қисмини хайрия қилишни таклиф қилмоқда

Россиялик олигархлар санкцияларни бекор қилиш эвазига Украинага катта миқдорда хайрия қилишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда zamon.uz Корреспондент.net га таяниб хабар берди. 

Канада молия вазири Кристиа Фриланд G7 молия вазирларининг йиғилишида рус олигархлари Россиянинг Украинага қарши урушини танқид қилишлари, бироқ Кремль томонидан репрессия таҳдиди туфайли босқиндан узоқлаша олмасликларини айтган.

Қайд этилишича, халқаро санкциялар остида қолган бир гуруҳ йирик россиялик ишбилармонлар шахсий чекловларни олиб ташлаш эвазига ўз бойликларининг салмоқли қисмини Украинани тиклашга хайрия қилишни таклиф қилган.

Бундай келишув барча томонлар учун маълум имтиёзлар бериши мумкин: Киев миллиардлаб пул олади, Ғарб экспроприация бўйича баҳслардан қочади, россиялик тадбиркорлар эса дабдабали ҳаётини қайтаришади.

Аввалроқ, йил бошидан буён олти нафар россиялик тадбиркор ўз жонига қасд қилгани хабар қилинганди. Улардан тўрт нафари олигархлар, яна икки нафари "Газпром" топ-менежменти вакиллари.

Аввалроқ ОАВ ЕИ россиялик олигархларнинг музлатилган активларини Украинани тиклашга жўнатмоқчилиги ҳақида хабар берган эди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1