Ўзбекистон шаҳарларидан Сочига қатновлар узайтирилди.
Бу ҳақда “Uzbekistan airways” матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Тошкент – Краснодар – Тошкент, Тошкент – Ростов-на-Дону – Тошкент, Наманган – Краснодар – Наманган йўналиши бўйича авиақатновлар амалга оширилади.
Қора денгиз бўйлаб парвозлар 2022 йилнинг 1 июнидан 30 июнига қадар ташкил қилинади.






