АсосийJamiyat

Танишлари орқали Оҳангарондан 5 гектар ерни 50 минг АҚШ долларига олиб бермоқчи бўлган фуқаро қўлга тушди

'Танишлари орқали Оҳангарондан 5 гектар ерни 50 минг АҚШ долларига олиб бермоқчи бўлган фуқаро қўлга тушди'ning rasmi

Оҳангарон туманидан 5 гектар ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди. 

Маълум қилинишича, Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.Н. бошқа бир фуқаро Р.нинг ишончига кириб, унга танишлари орқали Оҳангарон тумани ҳудудидан 5 гектар бўш ер майдонини 50 минг АҚШ доллари эвазига олиб беришни ваъда қилиб, шундан 25 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар