АсосийSport

Мессини миллионлаб жарима ва қамоқ жазоси кутмоқда

Аргентина терма жамоаси ҳамда Испаниянинг “Барселона” жамоаси футболчиси Лионель Месси ва унинг отаси Хорхе Орасиони миллионлаб жарима ва ойлаб қамоқ жазоси кутмоқда. Уларни солиқ тўлашдан бош тортганликда айблашмоқда, дея хабар беради Euronews нашри.

Суд Мессига 2 миллион евро, унинг отасига эса – 1,5 миллион жарима тўлаш қарорини чиқарди.

Қамоқ жазосига келадиган бўлсак, Мессига 21 ой берилди, аммо Испания қонунларига кўра, икки йилгача жазо синов муддатида ўталади. Айбланувчилар Олий судга апелляция тақдим этишлари мумкин. Прокурорнинг маълумотларига кўра, Месси 2007, 2008 ва 2009 йилларда олган даромадидан солиқ тўламаган.

Бошқа янгиликлар