АсосийSport

Халқаро кураш ассоциацияси бош котиби ишдан кетди

'Халқаро кураш ассоциацияси бош котиби ишдан кетди'ning rasmi

Бугун, 31 май куни Тошкентдаги Халқаро кураш ассоциацияси (IKA) бош қароргоҳида ўтган умумий йиғилишда IKA бош котиби Умид Ёқубов бошқа ишга ўтгани муносабати билан ўз лавозимини тарк этганлиги эълон қилинди.

Маълум бўлишича, IKA техник директори Муҳаммад Ризо Нассири келаси йилги сайловларга қадар IKA Бош котиби вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Умид Ёқубов қарийб 22 йил Халқаро кураш ассоциацияси бош котиби сифатида фаолият юритган.

    Бошқа янгиликлар