"Ҳудудгаз пойтахт"нинг хабар беришича, Яшнобод тумани Жарқўрғон кўчасида жойлашган ер ости ўрта босимли Д-89 мм. газ қувурида аниқланган газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш ишлари олиб борилиши сабабли бугун соат 10:00 дан 17:00 гача қуйидаги манзилларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Аҳоли истеъмолчилар:
Миробод туманида:
- Файзобод кўчасида;
- “Оқ уй” маҳалласида;
Яшнобод туманида:
- “Авиасозлар-2” мавзесида;
- Иззат кўчасида;
- Ҳуснобод кўчасида;
- Аслобод кўчасида;
- Жарқўрғон кўчасида;
- Оқдарё кўчасидаги;
- Зоҳидова кўчасидаги;
- Ҳосиятли кўчасидаги;
- “58-Ҳарбий шаҳарчада”
Сергели туманида:
- “Қўйлиқ” ва “Маданият” маҳаллаларида
- Халқобод кўчасида;
- “Қўйлиқ-6” мавзесида;
- “Қўйлиқ-7” мавзесида;
Улгуржи истеъмолчилар:
- Юқорида кўрсатиб ўтилган манзиллардаги жами 71 та улгуржи истеъмолчилар.






