1

Вазиятларимиздан фойдалана олганимизда, йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлар эдик — Ҳожимат Эркинов

СПОРТ 02.06.2022, 12:42
Вазиятларимиздан фойдалана олганимизда, йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлар эдик — Ҳожимат Эркинов

Аввал хабар берганимиздек, кеча "Пахтакор" стадионида қитъанинг 23 ёшгача бўлган энг кучли футболчилари иштирокидаги мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Расмий очилиш маросимидан сўнг Ўзбекистон ёшлари Туркманистон билан беллашди ва унда Улуғбек Ҳошимов пенальтидан урган голи жамоамизга ғалаба келтирди. 

Ўйиндан сўнг икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири Ойбек Шукуров. 

Туркманистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмет Агамурадов Ўзбекистонга қарши Осиё кубоги 1-тур учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Рақиб жамоани қўлга киритган ғалабаси билан табриклайман. Футболда кучли жамоа ютади. Бугун Ўзбекистон биздан кучли бўлди ва ҳақли ғалабага эришди. Ҳа, мезбонлар тактик жиҳатдан яхши эди. Тўлиқ учрашув давомида деярли хатога йўл қўймадик. Биргина пенальти ва биргина зарба барчасини ҳал қилди. Кейинги учрашувларда яхшироқ ўйин кўрсатиб, керакли натижага эришишга ҳаракат қиламиз. Йигитларимнинг бугунги ўйини билан фахрланаман", – деди Аҳмет Агамурадов.

Ўзбекистон У-23 бош мураббийи Темур Кападзе ва Ҳожимат Эркинов ҳам анжуманда иштирок этиб, ғалаба ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

"Ўйин қийин бўлишини билар эдик. Биринчи учрашув доим шунақа бўлган. Энг муҳими ғалаба қозондик. Бу билан ҳаммани табриклайман. Ўйин давомида кўп имкониятлар бўлди. Кўп вазиятларда бизга гол етишмади. Туркманистон яхши ҳимоялана олди. Айниқса, уларнинг дарвозабони анча вазиятда аъло даражада ҳаракат қилди", – Тимур Кападзе.

 

"Бутун халқимизни ушбу ғалаба билан табриклайман. Туркманистон кучли ҳимояланди, вазиятларимиздан фойдалана олганимизда, йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлар эдик", – деди Ҳожимат Эркинов.

– Жалолиддинов жароҳат олиб майдонни тарк этди. Аҳволи қандай?

– Бу жароҳат эмас, чарчоқ аломати деб ўйлаяпмиз. Кўп ҳаракат қилганидан унда томир тортишиш ҳолати кузатилди. Яна бугун шифокорлар билан унинг аҳволини яхшилаб кўриб чиқамиз - Тимур Кападзе.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1