Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳаво 33-38° гача исийди.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 34-36° бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 тезликда эсади. Ҳарорат 24-29° бўлади.






