Кўпгина мамлакатларда Covid-19 билан оғир касал бўлиш хавфи юқори бўлган шахслар учун иккинчи бустер дозалар тавсия қилиниши мумкин. Хавф остидаги шахслар дейилганда асосан кекса ёшдаги аҳоли қатламлари назарда тутилмоқда.
Янги Зеландия соғлиқни сақлаш вазири Эндрю Литтл, шундай дейди: «Қиш ойларига яқинлашар эканмиз, кенг тарқалган мавсумий нафас олиш касалликлари, жумладан кенг тарқалган Covid -19 инфекцияси энг заиф инсонлар учун жиддий хавф туғдиради».






