Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия тузилдганди.
Эртага, 10 июнь куни мазкур комиссиянинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакиллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни ошириш бўйича навбатдаги йиғилиши ўтказилади. Бу ҳақда комиссия матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумот учун, мазкур йиғилишда ҳафта давомида комиссия томонидан ҳафта ичида амалга оширилган ишлар ва фуқаролардан келиб тушган таклифлар муҳокама қилинади.






