АсосийJinoyat

Бухоролик шахс фуқаро ва тадбиркорларни 51 000 АҚШ долларига "чув туширди"

'Бухоролик шахс фуқаро ва тадбиркорларни 51 000 АҚШ долларига "чув туширди"'ning rasmi

Унинг кирдкорлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фош қилинди

Аниқланишича, фуқаро Ж.Т. 3 нафар тадбиркорнинг ишончига кириб, уларга “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖ билан маҳсулотларни етказиб беришни, шунингдек, Чирчиқ шаҳрида “ламинат” ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан шартномалар тузиб беришни ваъда қилади. Бунинг эвазига жами 44 000 АҚШ долларини талаб қилади ва пулларни қўлга киритади.

Бундан ташқари, Ж.Т. фуқаролар Ғ. ва У.га навбатсиз “Lacetti” русумли автотранспорт воситасини олиб бериш эвазига 7 000 АҚШ долларини олгани ҳам маълум бўлган.

"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар